2018 йилнинг 26-30 март кунлари Жиззах шахрида спортнинг спорт гимнастикаси тури бўйича Ёшлар ўртасила Бахорги Ўзбекистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди.Ушбу мусобақа натижасига кўра ўғил болалар ўртасида 2004-2005 йил I-катталар тоифаси бўйича спорт мактаби тарбияланувчилари Иномов Изатулло фахрли 1-ўринни, 2005-2006 йил II-катталар тоифасида Нишонов Хайитжон 2-ўринни, 2006-2007 йил III-катталар тоифасида Юсуфов Иқбол 2-ўринни, СУН (спорт усталигига номзод) йўналишида Хакимов Рахмонберди таяниб сакраш машқларида фахрли 1-ўринни эгаллаб умумжамоа хисобида спорт мактаби ўғил болалар терма жамоаси Республикада 2-ўринни эгалладилар. Спортчи қиз болалар ўртасида 2001-2004 йил СУ (спорт устаси) тоифаси бўйича спорт мактаби тарбияланувчси Мирошниченко Анастасия фахрли 1-ўринни, 2006-2007 йиллар I-катталар тоифасида Шокирова Гулжахон 2-ўринни, Тўланова Мохигул эса 3-ўринни, 2008-2009 йиллар III-катталар тоифасида Марипова Камола 2-ўринни, Обидова Шукрона эса 3-ўринни эгалладилар.
2018 йилнинг 28 мартдан 1 апрел кунига қадар Наманган шахрида спортнинг трамполин тури бўйича Ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа натижасига кўра батутда сакраш йўналишида 2007 йил ва ундан кичик ёшдаги спортчи қизлар бахсида спорт мактаби тарбияланувчилари Йўлдашева Шохсанам фахрли 1-ўринни ва Мамиржонова Дилёра 2-ўринни, 2005 йил ва ундан кичик ёшдаги қизларнинг жуфтлик бахсларида Машрапова Шодиёна ҳамда Йўлдашева Шохсанамлар фахрли 1-ўринни, ўғил болалар ўртасида эса Турғунбоев Шахбоз ҳамда Жамолдинов Азизбеклар 2-ўринни, акробатика йўлакчасида сакраш бахсларида 2007 йил ва ундан кичик ёшдаги қизлар ўртасида Хайдаралиева Мадина 2-ўринни, ўғил болалар болалар ўртасида эса Абобакиров Муҳаммадзиё фахрли 1-ўринни, 2004-2006 йилларда туғилган қизлар ўртасида Хасанбоева Дурдона фахрли 1-ўринни, Умаралиева Сарвиноз 2-ўринни, Омонова Мухтасарлар 3-ўринни эгалладилар. 2001-2003 йилларда туғилган қизлар ўртасида Жалолиддинова Муштарий 3-ўринни эгаллади.
2018 йилнинг 27-30 март кунлари Тошкент шахрида спортнинг Акробатика тури бўйича Ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа натижасига кўра 12-18 ёшдаги уч жуфтлик қизлар йўналишида спорт мактаби тарбияланувчиси Алижонова Дилором фахирли 1-ўринни, аралаш жуфтлик йўналишидаги бахсларда эса Қурбонов Суннатилло ва Холматова Саидалар 3-ўринни эгалладилар.
2018 йилнинг 30 март куни спорт мактабининг иш режасига асосан бадиий гимнастика спорт тури бўйича “Махорат сабоқлари” ўтказилди. “Махорат сабоқлари”ни спорт мактаби услубчиси Латипова Нигора Исаковна олиб борди. Ушбу тадбирда спорт мактабларининг ўқув гурухларида машғулот самарадорлигини ошириш, ёшларни спорт машғулотларга янада кўпроқ жалб этиш, машғулот жараёнида кўргазмали қуроллардан фойдаланиш орқали юқори спорт натижаларига эришиш кўриб чиқилди. “Махорат сабоқлари”да вилоятнинг барча шахар туманларидаги БЎСМларидан жами 46 нафар бадиий гимнастика бўйича мураббийлар иштирок этди. Машғулот сўнгида мураббийлар ўзларини қизиқтирган саволлари орқали фикр алмашишди. Юқоридаги тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, бадиий гимнастика спорт машғулотларини юқори савияда олиб боришни йўлга қўйиш, вилоятда ушбу спорт турига муносиб спортчиларни саралаб олиш ва уларни Республика ва халқаро миқёсидаги мусобақаларга пухта тайёрлаб бориш ва шу орқали вилоятда бадиий гимнастика спорт турини янада ривожлантиришдан иборат.
2018 йилнинг16-19 апрель кунлари Навоий шахрида спортнинг спорт гимнастикаси тури бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа натижасига кўра 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида III-катталар тоифаси бўйича спорт мактаби тарбияланувчиси Юсуфов Иқбол фахрли 1-ўринни, 2007-2008 йиллар ўртасида I-ёшлар тоифаси бўйича Камаев Темур фахрли 1-ўринни, 2009-2010 йиллар ўртасида II-ёшлар тоифаси бўйича Арслонов Мурод ҳамда Тойиржонов Озодбеклар 3-ўринни эгалладилар. 2007-2008 йилларда туғилган қиз болалар ўртасида II-катталар тоифаси бўйича спорт мактаби тарбияланувчси Азимова Рухсора 3-ўринни, 2008-2009 йиллар III-катталар тоифасида Обидова Шукрона 2-ўринни, 2009-2010 йиллар ўртасида I-ёшлар тоифаси бўйича Турсунова Диёра фахирли 1-ўринни, Ахмадиллаева Захрохон 2-ўринни ва Турғунбоева Муслима 3-ўринни, эгаллаб умумжамоа хисобида спорт мактаби қиз болалар терма жамоаси Республикада фахрли 1-ўринни эгалладилар.
2018 йилнинг 24-27 апрель кунлари Андижон шахрида спортнинг Акробатика тури бўйича Ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа натижасига кўра 13-19 ёшдаги уч жуфтлик қизлар йўналишида спорт мактаби тарбияланувчиси Алижонова Дилором фахирли 2-ўринни, уч жуфтлик қизларйўналишидаги бахсларда эса Алишерова Мукаррамой, Собирова Мафтуна ва Абдукаюмова Муслималар 3-ўринни эгалладилар.
2018 йилнинг 2-6 май кунлари Тошкент шахрида спортнинг трамполин тури бўйича Ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа натижасига кўра ўрта ёшдаги ўғил болалар ўртасида акробатика йўлакчасида сакраш йўналишида спорт мактаби тарбияланувчилари Авазбеков Шероз 2-ўринни ва ушбу йўналишда қиз болалар ўртасида Умаралиева Сарвиноз фахирли 1-ўринни, Турсуналиева Райхона 2-ўринни, Азизова Дилноза 3-ўринни эгалладилар. ўрта ёшдаги ўғил болалар ўртасида батутда сакраш бщйича Жамолидинов Азизбек фахирли 1-ўринни ва ушбу йўналишда қиз болалар ўртасида Йулдашева Шохсанамлар 2-ўринни эгалладилар.
Вилоят гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг оммавий спорт тадбирлар тақвим-режасига асосан 2018 йилнинг 7 май куни Қува тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабининг акробатика залида 9-май “Хотир ва қадирлаш куни” муносабати билан 2000-2010 йилларда туғилган спортчилар ўртасида вилоят очиқ биринчилиги мусобқаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада 80 нафардан зиёд спортчилар иштирок этишди. Мусобақа натижасига кўра 13 ннафар спортчилар 1-ўринни, 13 нафар спортчилар 2-ўринни, 13 нафар спортчилар 3-ўринни жами 39 нафара спортчилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгалладилар. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари вилоят гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда “Соғлом авлод” халқаро хайрия жамоат фонди томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар
2018 йилнинг 15-18 май кунлари Тошкент шахрида спортнинг Акробатика тури бўйича Ёшлар ўртасила Ўзбекистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа натижасига кўра уч жуфтлик қизлар йўналишида спорт мактаби тарбияланувчиси Алижонова Дилором фахирли 1-ўринни, худди шу йўналишдаги бахсларда эса Номонжонова Муҳаррам, Қурбонгалиева Робия, Мамиржонова Гулчиройлар 3-ўринни эгалладилар.
2018 йилнинг 21-25 май кунлари Тошкент шахрида спортнинг спорт гимнастикаси тури бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.Ушбу мусобақа натижасига кўра Спортчи қиз болалар ўртасида СУ (спорт устаси) тоифаси бўйича спорт мактаби тарбияланувчси Тўланова Мохитабону 3-ўринни эгаллади.
Вилоят гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг 2018 йилги оммавий спорт тадбирлар тақвим-режасига асосан жорий йилнинг 26 май куни спорт мактабининг бадиий гимнастика залида спортнинг бадиий гимнастика туридан 1-июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан 2006-2011 йилларда туғилган спортчиқизлар ўртасида вилоят биринчилиги мусобқаси ўтказилди. Ушбу мусобақага туман ва шаҳарлардан жами 90 нафардан зиёд спортчилар ташриф буюришди. Мусобақа натижасига кўра 12 нафар спортчилар 1-ўринни, 12 нафар спортчилар 2-ўринни, 12 нафар спортчилар 3-ўринни жами 36 нафар спортчилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгалладилар. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари вилоят гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда “Соғлом авлод” халқаро хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Вилоят гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби маъмурияти Сизга шуни маълум қиладики,Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йилги тадбирлар тақвим-режасига асосан 2018 йилнинг 19-23 июн кунлари Тошкент шахрида спортнинг трамполин тури бўйича Ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа натижасига кўра 2009 йил ва ундан кичик ёшдаги қиз болалар ўртасида батутда сакраш йўналишида спорт мактаби тарбияланувчилари Мирзажонова Мухлиса 2-ўринни, Анварова Хуснора 3-ўринни, 2006-2008 йиллар ўртасида Абдуқаххорова Зебинисо 2-ўринни, Турсуналиева Шахноза 3-ўринни, 2003-2005 йиллар ўртасида Толипова Мафтуна фахирли 1-ўринни, Алимова Шаризода 3-ўринни эгалладилар. 15 ва ундан кичик ёшдаги спортчи қизлар ўртасида батутда сакраш бўйича жуфтлик бахсларда Абдуқаххорова Зебинисо ва Шерматова Мубинабону фахирли 1-ўринни, Эркинжонова Нозанин ҳамда Турсуналиева Шахнозалар 2-ўринни эгалладилар. 2009 йил ва ундан кичик ёшдаги қиз болалар ўртасида Акробатик йўлакчада сакраш йўналишида спорт мактаби тарбияланувчилари Сафарова Кумушбиби фахирли 1-ўринни, 2006-2008 йиллар ўртасида Хусанова Мафтуна 3-ўринни, 2003-2005 йиллар ўртасида Турсуналиева Райхона фахирли 1-ўринни, Тошалиева Гулшаной 2-ўринни, Цой замира 3-ўринни эгалладилар. 2009 йил ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар ўртасида Акробатик йўлакчада сакраш йўналишида спорт мактаби тарбияланувчиси Қобилов Бехруз 3-ўринни эгаллади.
Фарғона вилояти гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг 2018 йилги оммавий спорт тадбирлар тақвим-режасига асосан 2018 йилнинг 25 Август куни спорт мактабининг бадиий гимнастика залида бадиий гимнастика спорт туридан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб “Азиз ва ягонасан,жонажон Ўзбекистоним” шиори остида 2005-2011 йилларда туғилган спортчи қизлар ўртасида бадиий гимнастика буйича вилоят очиқ биринчилиги мусобқаси бўлиб ўтди. Мусобақада Андижон, Наманган вилояти, Қўқон, Фарғона шахарлари, Бешариқ, Боғдод, Бувайда, Риштон, Ўзбекистон, Фурқат, Ёзёвон туманларидан жами 170 нафардан ортиқ сараланган спортчилар иштирок этишди. Мусобақанинг очилиш жараёнида Фарғона вилояти гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида директори Ж.Қосимов мусобақа қатнашчиларига омад тилаб мусобақани очиб берди. Мусобақа натижасига кўра 2011 йилда туғулган қизлар ўртасида Омонбоева Нозима 8.55 бал билан фахрли 1-ўринни, Хусанбоева Муштарийбону 6,1 2-ўринни, Авазбекова Мубина 5,55 бал билан 3-ўринни. 2010 йилда туғилган қизлар ўртасида Ахаджонова Мохину 16,7 бал билан фахирли 1-ўринни, Буваназарова Мохларой 13,65 бал билан 2-ўринни, Носиржонова Муштарийбону 11,9 бал билан 3 –ўринни.2009 йилда туғилган қизлар ўртасида “А”гурухида Мухторова Хаётхон 19 бал билан фахирли 1-ўринни “Б” гурухида Обиджонова Паризода 10,55 бал билан фахирли 1-ўринни 2008 йилда туғилган қизлар ўртасида Валеватая Юляна 21,7 бал билан фахирли 1-ўринни, Исмоилова Таманно 20,3 бал билан 2-ўринни 2007 йилда туғилган қизлар ўртасида Тўхтаева Зарина 22,8 бал билан фахирли 1-ўринни 2006 йилда туғилган қизлар ўртасида Убайдуллаева Нозанин 15,1 бал билан фахирли 1-ўринни Убаедуллаева Дилноза 12,7 бал билан 2-ўринни 2005 йилда туғилган қизлар ўртасида Орипова Дурдона 8,65 бал билан фахирли 1-ўринни Алимухаммедова Мадина 5,1 бал билан 2-ўринни Мусобақада жамоавий чиқиш бўйича 2011 йил туғулган қизлар ўртасида Фарғона шахар 8,9 бал билан 1-ўринни, Андижон вилояти Улуғнор тумани 8,1 бал билан 2-ўринни, Андижон вилояти Асака тумани 5,75 бал билан 3-ўринни 2010 йилда туғулган қизлар ўртасида Фарғона шахар 11,7 бал билан 1-ўринни, Боғдод тумани 7,7 бал билан 2-ўринни, Риштон тумани 5,3 бал билан 3-ўринни 2009 йилда туғулган қизлар ўртасида Фарғона шахар 10,85 бал билан 1-ўринни, Риштон тумани 7,45 бал билан 2-ўринни, Андижон вилояти Асака тумани 5,6 бал билан 3-ўринни 2008 йилда туғулган қизлар ўртасида Фарғона шахар 18,6 бал билан 1-ўринни, Фарғона шахар 16,5 бал билан 2-ўринни, Риштон тумани 6,7 бал билан 3-ўринниэгалладилар. Ўтказилган мусобақалар оммавий ахборот воситалари орқали кенг оммага ёритилди. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошкармаси хамда вилоят гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби маъмурияти томонидан ажиратилган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Вилоят гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг 2018 йилги тадбирлар тақвим-режасига асосан 2018 йилнинг 27 сентябр куни Фарғона олимпия захиралари коллежида спортнинг трамполин туридан 2006-2011 йилларда туғилган ўғил ва қиз болалар ўртасида мактаб биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада жами 72 нафар спортчилар иштирок этишди. Улардан 33 нафарини қизлар ташкил этади. Мусобақа натижасига кўра 11 нафар спортчилар фахрли 1-ўринни, 11 нафар спортчилар фахрли 2-ўринни, 11 нафар спортчилар фахрли 3-ўринни жами 33 нафар спортчилар ғолиб ҳамда совриндорлар қаторидан ўрин эгалладилар. Ўтказилган спорт мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар вилоят гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Вилоят гимнастикага ихтисослаштирилган болалар–ўсмирлар спорт мактаби маъмурияти Сизга шуни маълум қиладики, бошқарма тасарруфидаги БЎСМларда гимнастика спорт турлари мавжуд бўлган спорт мактаблари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб спорт мактаби томонидан 2018 йилнинг 11-12 октябр кунлари Қўштепа тумани ҳамда Ёзёвон тумани БЎСМларида гимнастика спорт турини ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш натижасида Қўштепа тумани ҳамда Ёзёвон тумани БЎСМларида гимнастика спорт турининг спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика бўлимлари мавжудлиги аниқланди. 11 октябр куни Қўштепа тумани БЎСМнинг бадиий гимнастика залида спорт мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбоасари Д.Мехмонов бошчилигида бадиий гимнастика бўлими мураббийлари З.Маъмурова, З.Ахмедовалар томонидан селекция ва мастер класс ишлари олиб борилди. Селекция ва мастер класс ишларида жами 40 нафар спортчилар иштирок этишди. Қўштепа тумани БЎСМда ўтказилган селекция ишлари натижасида бадиий гимнастика туридан Қўштепа тумани БЎСМдан 3 нафар спортчилар спорт мактабига жалб этилди. 12 октябр куни Ёзёвон тумани БЎСМнинг бадиий гимнастика залида спорт мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбоасари Д.Мехмонов катта услубчи С.Зайлобидиновлар бошчилигида бадиий гимнастика бўлими катта мураббийи Ш.Пайгамовалар томонидан селекция ва мастер класс ишлари олиб борилди. Селекция ва мастер класс ишларида жами 30 нафар спортчилар иштирок этишди. Ёзёвон тумани БЎСМда ўтказилган селекция ишлари натижасида бадиий гимнастика туридан Ёзёвон тумани БЎСМдан 2 нафар спортчилар спорт мактабига жалб этилди. Гимнастика спорт турларини худудларда янада ривожлантириш мақсадида Қўштепа тумани БЎСМ ва Ёзёвон тумани БЎСМлари билан хамкорликда вилоят гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг базаларида иқтидорли спортчилар учун ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишни келишиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йилги тадбирлар тақвим-режасига асосан 2018 йилнинг 30-октябрдан 02-ноябрга қадар Тошкент шахридаспортнинг Акробатика тури бўйича Ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа натижасига кўра уч жуфтлик қизлар йўналишида спорт мактаби тарбияланувчиси Алижонова Дилором, фахирли 1-ўринни, худди шу йўналишдаги бахсларда эса Номонжонова Муҳаррам, Қурбонгалиева Робия, Мамиржонова Гулчиройлар 2-ўринни, тўрт жуфтлик ўғил боллар йўналишда Ахмедов Асад, Азимов Самандарлар 3-ўринни қўлга киритишди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йилги тадбирлар тақвим-режасига асосан 2018 йилнинг 13-17 ноябрь кунлари Наоий вилоятида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги соврини учун спортнинг спорт гимнастикаси тури бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди, мусобақа натижаларига кўра спорт мактаб тарбияланувчилари Иномов Иззатулло, Юуфов Иқбол, Камаев Темур, Акмалжонов Лазиз, Абдурахмонов Самандарлар фахирли 1-ўринни, Нишонов Хайитжон 2-ўринни, қизлар жамоасидан Турсунова Диёра фахирли 1-ўринни, Шокиров Гулжахон, Обидова Шукрона, Ахмадиллаева Захро, Марипова Камолалар 3-ўринни қўлга киритишди.